Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини табриклади

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини табриклади

Фото: ЎзА

Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида байрам қилинади. Бу йилги байрам тадбири пойтахтимиздаги «Туркистон» саройида ўтказилди.

Дастлаб, президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Табрикда таъкидланганидек, тинчлик ва соғлиқ – бу ҳар бир инсон, бутун аҳолимиз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган буюк неъмат. Фақат соғлом инсон ва халқ мислсиз ишларга қодир бўлади.

Байрам муносабати билан давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармони асосида фидойи тиббиёт ходимлари давлатимизнинг юксак унвонлари билан тақдирланди.

Тадбирда ана шу мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбоева тантанали топширди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг