Шавкат Мирзиёев маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари нутқи аввалида Қирғизистон президентига самимий қабул ва саммитни аъло даражада ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Маслаҳат учрашувида илк бор иштирок этаётган Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовни қутлади.
«Бугун қайта-қайта таъкидланганидек, ушбу форматда йўлга қўйилган мулоқот туфайли биз дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга, минтақада мутлақо янги конструктив ҳамкорлик муҳитини яратишга эришдик.
Биз Марказий Осиёнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини, барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш бўйича мураккаб вазифаларни изчил ҳал этиб келмоқдамиз.
Бу йўлда кўплаб тўсиқлар олиб ташланди, фуқароларимизнинг эркин ҳаракатланиши, фаол маданий ва сайёҳлик алмашинуви учун шароитлар яратилди.
Ўзаро савдо ва инвестицияларнинг ўсишига хизмат қилувчи қулай муҳит шаклланди.
Биргина сўнгги беш йилнинг ўзида вилоятлараро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар ошди.
Шунингдек, қўшма саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш, самарали қўшилган қиймат занжирларини яратиш, транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга киришдик.
Энг муҳими, қардош халқларимиз ана шу ижобий ўзгаришларни ҳис қиляпти», деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter