Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Ҳудудлардаги раҳбарлар «қотиб қолган»

Шавкат Мирзиёев: «Ҳудудлардаги раҳбарлар «қотиб қолган»

Фото: Президент матбуот хизмати

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ва туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари, республикадан келган мутасаддилар, фаоллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида ҳудудлардаги ҳолатга танқидий баҳо берди.

— Сиёсатимизнинг мазмуни, мақсади оддий: меҳнат қилсанг, роҳат кўрасан. Давлат шу меҳнатга, эмин-эркин ишлашга шароит яратиб бериши шарт. Шу мақсадда қарорлар қабул қилиняпти, йўналишлар белгилаб бериляпти. Лекин қуйи тизимда уларни бажарадиган савияли раҳбар кам. Ҳоким тайёрлаш мактабини яратдикми деган саволга ижобий жавоб йўқ. Соҳа ва тармоқларнинг ҳудудий раҳбарлари «қотиб қолган», — деди Президент.

Давлатимиз раҳбари ўсиш суръатлари вилоятнинг ҳақиқий салоҳияти учун ҳали етарли эмаслигини таъкидлади.  

— Жорий йилда вилоятга учинчи бор ташриф буюришимизнинг сабаби Сурхондарё мисолида барча раҳбарларга ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларини ҳисобга олиб, уларни жадал ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар ва ўсиш нуқталарини аниқлаш ҳамда тўлиқ ишга солишни кўрсатиб беришдир, — деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳар бир вазир, соҳа ва тармоқлар раҳбарларига бу йил якунигача ва келгуси йилда Сурхондарё учун нималар қилишини аниқ ёзиб, вилоят ҳокимлигига тақдимот қилиш бўйича топшириқ берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг