Шавкат Мирзиёев Ғалаба ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 июль куни Минск шаҳридаги Ғалаба ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Ўзбекистон раҳбарига Минск шаҳар Ижроия қўмитаси раиси Анатолий Сивак ҳамроҳлик қилди.
Фахрий қоровул кузатувида Шавкат Мирзиёев ёдгорликка гулчамбар қўйди, маросимнинг бошқа иштирокчилари ёдгорлик ёнидаги Мангу оловга гуллар қўйишди.
Икки давлат мадҳиялари янгради. Меҳмонлар Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter