Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Чили президентини табриклади. Бу қандай байрам?

Шавкат Мирзиёев Чили президентини табриклади. Бу қандай байрам?

Фото: Google.com

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чили Республикаси Президенти Себастьян Пиньера Эченикени Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Тарихчи Хосе де Акоста томонидан маълум қилинишича, «Chile» атамаси қадимги хинду халқларидан бўлган кечуа тилида «совуқ» ёки «охирги» деган маънони билдирган. Яна бир таҳминларга кўра Чили ҳудудидаги асосий водийлардан бири шундай аталган ва кейинчалик давлат номига кўчган.

Чили XIX аср бошига қадар Испания ҳукмронлиги остида бўлган. Бернардо ОХиггинс ва Мануэл Родригес бошчилигида мустақилликка эришган.

Чилида 18 сентябр миллий байрам сифатида нишонланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг