Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабздаги коллеж ўқитувчиларининг маошлари эртага тўланади

Шаҳрисабздаги коллеж ўқитувчиларининг маошлари эртага тўланади

Интернет нашрларида Шаҳрисабз туманидаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари 6 ойдан буён маошсиз ишлаётгани ҳақида хабар берилган эди. Қурилиш вазирлиги ушбу материалга муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, айрим сабабга кўра, сўнгги уч ой учун педагог-ходимларга ойлик маошлари берилмаган.

Мазкур масала тўғрисида вазирликнинг жорий йил 14 мартдаги мурожаатига асосан, Қашқадарё вилояти тегишли мутасаддилари Наврўз байрамига қадар барча қарздорликларни узишни режалаштиришганини маълум қилишган.

Ушбу ҳолат Қурилиш вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган ва 18 март куни барча ходимларга ойлик маошлари тўлаб берилиши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг