Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳрисабз ва Китобда 91,9 млн евролик лойиҳа амалга оширилади

Шаҳрисабз ва Китобда 91,9 млн евролик лойиҳа амалга оширилади

Фото: «Ru.m.wikipedia.org»

«Шаҳрисабз ва Китоб шаҳарларида канализация тизимларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш» лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақдаги маълумот Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасида келтирилган.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, мазкур лойиҳани бажариш учун Франция тараққиёт агентлиги 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 20 йил мобайнида қайтариш муддати билан 81,16 млн евро миқдорида қарз ажратилишини маъқуллаган.

Таъкидланишича, лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси — қўшилган қиймат солиғини қоплаш, солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишда 10,7 млн еврони ташкил этади.

Лойиҳани 5 йил мобайнида, хусусан, 2021-2024 йиллар давомида амалга ошириш кўзда тутилган.

Қарор лойиҳаси билан танишиш, фикр ва мулоҳазаларни билдириш жорий йилнинг 28 февралига қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг