Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳобиддин Зоировнинг профессионал боксдаги илк жанги бор-йўғи 19 сония давом этди

Шаҳобиддин Зоировнинг профессионал боксдаги илк жанги бор-йўғи 19 сония давом этди

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Рио олимпиадаси чемпиони, ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксда дебют жангини ўтказди. Буюк Британиянинг «МТК» промоутерлик компанияси билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган юртдошимиз дастлабки жангини индонезиялик Энтони Хольтга қарши олиб борди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

6 раундга мўлжалланган жангнинг 1-раунди ҳам тугашга улгурмади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, рефери ярим дақиқа ичида нокдаунд ҳолатини эълон қилди. 1-раунднинг 19-сонияси ўтиб бораётган пайт Зоиров йўллаган кучли зарбани индонезиялик боксчи ўтказиб юборди ва ерга қулаганича, 10 сония ичида қайтиб ўрнидан кўтарилмади.

Шу тариқа ҳамюртимиз профессионал боксдаги илк жангида дастлабки дақиқадаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонмоқда. Ўхшаш жиҳати Шаҳрам Ғиёсов ҳам ўзининг бирингчи жангида худди шундай ғалабани тантана қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг