Сергей Лавров январь ойида Ўзбекистонга келади
Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров 2020 йилнинг 12-13 январь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, Лавровни мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилади, шунингдек, у Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказади.
Бундан ташқари, Лавров Тошкентдаги Россия ТИВ МГИМО филиали профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабаларига маъруза ўқийди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter