Сергей Бубканинг рекорди 26 йил деганда янгиланди (видео)
Собиқ совет ва украин атлети, ўз даврида лангарчўпга таяниб сакраш бўйича тенгсиз саналган Сергей Бубка швециялик издоши Арман Дюплантисга табрик йўллади.
«Рекордимни янгилагани билан табриклайман. Ақл бовар қилмас натижа. Ота-онасини ҳам қутлайман. Улар буюк инсонлар. Узоқ йиллар ўтиб ёрқин юлдуз порлагани учун атлетика ва спортдан мамнунман. Энг эзгу тилакларимни йўллайман, янада баланд марралар сари олға!», — деб ёзди Сергей Бубка твиттерда.
Маълумот учун: лангарчўпда баландликка сакраш (очиқ ҳаводаги иншоотларда) бўйича аввалги рекорд (6 метр 14 сантиметр) Сергей Бубка томонидан 1994 йилда ўрнатилган эди.
26 йилдан бери ҳеч ким янгилай олмаётган бу довонни Римда бўлиб ўтган «Бриллиант лига» ўйинларида Арман Дюплантис забт эта олди: энди янги жаҳон рекорди — 6 метр 15 сантиметр.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter