Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергелини шаҳар маркази билан боғловчи йўл ўтказгич қачон тайёр бўлиши маълум қилинди

Сергелини шаҳар маркази билан боғловчи йўл ўтказгич қачон тайёр бўлиши маълум қилинди

Чўпонота кўчасидан кичик ҳалқа йўлигача бўлган йўл ўтказгичнинг биринчи қисми сентябрь ойида, Қипчоқ кўчасигача бўлган иккинчи қисми йилнинг охиригача ишга тушади. Янги йўл ўтказгич шаҳар марказигача бўлган йўлни қисқартиришга ва Ўзгариш кўчасидаги доимий тирбандликларни камайтиришга имкон беради, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Кўприк Чўпонота кўчасидан, Шота Руставели кўчаси билан кесишган жойидан бошланиб, кичик ҳалқа автомобиль йўли, Салар канали, сўнгра темир йўллар устидан, Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг устидан ўтиб, Сергели тумани Қипчоқ кўчасига олиб чиқади.

Таъкидланишича, кўприк энг замонавий монолитик пол технологиясидан фойдаланган ҳолда қурилмоқда. Арматурали бир метр қалинликдаги монолитик шифт кабеллар билан бирга тортилади, бу эса структурага мустаҳкамлик ва барқарорлик беради.

«Лойиҳа қўшимча тарзда ишлаб чиқилди — бошида унда кўприкдан кичик ҳалқа йўлига тушиш йўллари фақат Чўпонота кўчаси тарафдан бўлган ва бу ҳайдовчилар учун ноқулайликлар туғдирган. Лойиҳага қўшимча тушиш йўллари қўшилди», — дейилади ҳокимият хабарида.

Қайд этилишича, кўприкнинг темир йўл устидан ўтган қисми халқаро стандартларга мувофиқ 5,5 метр баландликда қурилаётган эди, лекин темир йўлчилар кўприкни яна икки метрга кўтаришни талаб қилган, ўз-ўзида кўприкнинг қия қисми ҳам узайган.

«Кўприкни ўтказиш муҳандислик коммуникацияларини ўзгартириш бўйича амалга оширилди: юқори кучланишли электр тармоғи ер остига олинди, Салар оқими ўзгартирилди, ҳозирда бир қисми йўл ҳудудига тушган магистрал газ қувури кўчирилмоқда, ҳалқа йўли яқинида тозалаш иншоотлари бўлган эди, уларни демонтаж қилишга тўғри келган.

Таъкидлаш жоизки, бошқа харажатлар ҳам бўлди: масалан, йил давомида қурилиш материалларининг (арматура ва бетон) нархи икки баробар ошди.

Айтиб ўтилган фактлар қурилишнинг бирламчи қиймати нима учун 236 миллиард сўмга ошганини тушунтиради. Лойиҳанинг яна бир муҳим хусусияти шундаки, йўл ўтказгич ва ундан пандуслар яқинидаги биронта ҳам бино бузилмади», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг