Сергелидаги ҳодисадан жабр кўрганлар яна бир нохуш ҳолатдан огоҳлантирилди
Сергели туманида содир бўлган фавқулодда ҳодиса натижасида аҳолининг зарар кўрган уй-жойларини тиклаш ишлари жадал давом этмоқда.
Бу ишларнинг барчаси аҳоли учун БEПУЛ амалга оширилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қайд этишича, мураккаб вазиятдан фойдаланиб, аҳолидан пул ундириш ниятида бўлган шахслар мавжудлиги аниқланган. Улар ҳукумат томонидан бепул амалга оширилаётган ишлар учун юртдошларимиздан пул сўраб, уларнинг соддалигидан фойдаланмоқда.
«Ҳурматли жабр кўрган юртдошлар, барча ишлар сиз учун бепул равишда бажарилмоқда, ноинсоф шахсларнинг гапларига ишониб, алданиб қолманг!», дейилади ҳокимлик огоҳлантиришида.
Эслатиб ўтамиз, кучли портлаш содир бўлган ҳудудга яқин 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, 1 та мактаб ва 2 та МТТ биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етгани, шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўргани аниқланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter