Сергелида юз берган ҳолат бўйича фармойиш қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Сергелида юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.
Фармойиш билан Бош вазир ўринбосари А.Ж.Раматов бошчилигида 16 кишидан иборат Ҳукумат комиссияси тузилди.
- Комиссия зиммасига уч кун муддатда омборхонада юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш;
- фавқулодда ҳолат оқибатида зарар етказилган ҳар бир уй-жойни, жумладан, аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уй-жойларнинг фасад қисмлари, дераза ва ромлари ҳамда таъмирталаб аҳволга келиб қолган бошқа бино ва иншоотларга етказилган зарарларни бартараф этиш бўйича моддий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.
Шунингдек, мазкур комиссия аъзолари фавқулодда ҳолат юз беришининг техник ва бошқа сабабларини, фавқулодда ҳолатни тавсифловчи ашёвий далилларни;
- ёнғин содир бўлган объектда ишлатилаётган техника қурилмалари саноат ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини;
- зарар кўрган ҳар бир уй-жойни хатловдан ўтказиб, хусусий мулкдорлар хонадонларига, кўп қаватли уй-жойларнинг фасад қисмлари ҳамда таъмирталаб аҳволга келиб қолган бошқа бино ва иншоотлар ҳолатини;
- ўрганиш натижаларига кўра бажариладиган иш турларини аниқлаган ҳолда ҳар бир уй-жой (объектлар) бўйича манзилли чора-тадбирларни белгилаш ҳолатини;
- омборхонада саноат ва ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилганлиги юзасидан ўтказилган ўрганишлар (текширишлар) ва уларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чораларни ўрганиб чиқиш;
- ёнғин содир бўлган объектда фавқулодда ҳолатга олиб келиши мумкин бўлган бошқа омилларни аниқлайди ва текшириш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter