Сергелида йирик ёнғин содир бўлди
Сергели туманидаги ишлаб чиқариш объектларидан бирида йирик ёнғин юз берди.
15 апрел куни соат 23:08 да Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бошқармасига Сергели туманида жойлашган полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига ФВВнинг 12 та ёнғин-қутқарув бригадаси етиб борган. Ёнғин тахминан 1000 квадрат метр майдонни қамраб олган.
16 апрел куни соат 00:10 ларда ёнғин қуршаб олинган, соат 02:05 да эса ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Ёнғин сабаблари, шунингдек, моддий зарар миқдори мутахассислар томонидан аниқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter