Сергелида уч автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жорий йилнинг 26 сентябр куни соат 01.00 ларда Сергели тумани Хонобод кўчаси 12 бекат қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Қайд этилишича, 2002 йилда туғилган С.Б. бошқарувида бўлган MAN русумли юкмашинаси, 2001 йилда туғилган Д.Ш. бошқарувида бўлган «Cobalt» русумли автомашинаси ҳамда 1957 йилда туғилган Ш.Ф. бошқарувида бўлган HOWO русумли юкмашиналари ўртасида тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ натижасида MAN ҳамда HOWO русумли юк машинаси ҳайдовчилари тан жароҳат олган ва шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter