Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сербияда ёмон баҳо олган ўқувчи мактабда отишма уюштирди. Ўқувчилар ҳалок бўлган

Сербияда ёмон баҳо олган ўқувчи мактабда отишма уюштирди. Ўқувчилар ҳалок бўлган

3 май, чоршанба куни 13 ёшли мактаб ўқувчиси Сербия пойтахтидаги Владислав Рибникар мактабида отишма уюштириб, 8 нафар бола ва бир қўриқчини ўлдиргани хабар қилинмоқда. Яна 6 нафар бола ва бир ўқитувчи тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.

ОАВ хабарларига кўра, ҳодиса ўсмирнинг тарих дарсида ёмон баҳо олганидан кейин содир бўлган.

Полиция отишма содир этган шахсни мактаб ҳовлисида қўлга олган. У отасининг тўппончасидан ўт очгани маълум бўлди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг воқеа жойидан олинган суратларида полиция ходимлари гумонланувчини боши беркилган ҳолда машинага кузатиб қўйганини кўриш мумкин.

Гумонланувчини таниган гувоҳлар унинг мактабда яхши баҳоларга ўқиганини, аммо бироз одамови бўлганини айтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг