Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сербия армиясини шай ҳолатга келтирди

Сербия армиясини шай ҳолатга келтирди

Сербия президенти Александр Вучич мамлакат армиясини жанговар шайликнинг энг юқори даражасига келтиришни буюрди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги раҳбари Милош Вучевич Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

Вучевичнинг таъкидлашича, у буни олий қўмондон сифатида қилган. Унинг қайд этишича, жанговар тайёргарликнинг энг юқори даражаси «қуролли кучлардан фойдаланиш даражасига тайёрлик»ни билдиради.

Аввалроқ, Косово ҳукумати ҳам ўз қуролли кучларини тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирганди. НАТОнинг Косово ва Метохиядаги халқаро миссиясига (КФОР) яқин бўлган нашр манбаларининг маълум қилишича, 1,5 минг аскар минтақа шимолида ўрнатилган баррикадаларни йўқ қилиш учун операция ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда.

Косово можароси тарихи ҳақида маълумот.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг