Сенатор Робахон Маҳмудова Олий суд раисига биринчи ўринбосар бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига биринчи ўринбосар тайинланиши кутилмоқда. Манбамизга кўра, айни лавозимни сенатор Робахон Маҳмудова тайинланиши эҳтимоли юқори. Унинг номзоди Олий Мажлис Сенати тасдиғидан ўтганидан сўнг расман ишга тушиши айтилмоқда.
Р. Маҳмудова — фарғоналик, 1968 йилда туғилган. Суд тизимида суяги қотган мутахассис. Меҳнат фаолиятини қуйи судлардан бошлаб, Олий суд судьясигача бўлган йўлни босиб ўтгани айтилади. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси вазифасида ҳам ишлаган.
Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири бўлган Р.Маҳмудова шу йил бошидан Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
«Фидокорона меҳнатлари учун» ордени соҳибаси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter