Сенат раиси Сеулда ўзбекистонлик ёшлар билан учрашди
Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева Сеулда ўқиётган ва ишлаётган ёшлар билан учрашган. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашилган. Мамлакатда юз бераётган ижобий ўзгаришлар, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар алоҳида эслаб ўтилган.
Шу билан Ўзбекистон парламенти делегациясининг Корея Республикасига ташрифи якунланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter