Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Подполковник Фаррух Ўктамжонов Сайхунобод тумани ҳокими бўлди

Подполковник Фаррух Ўктамжонов Сайхунобод тумани ҳокими бўлди

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун, 25 ноябрь куни халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди.

Сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Мирзақулов Батиржон Казакбаевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Туман ҳокими лавозимига шу кунгача Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўктамжонов Фаррух Ўктамжонович тайинланди.

Маълумот ўрнида, Фаррух Ўктамжонов 1985 йилнинг 19 сентябрида Сирдарё туманида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясини тамомлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг