Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда аёли билан ярашиш учун қайнотасиникига борган куёв оғир жиноятга қўл урди

Сирдарёда аёли билан ярашиш учун қайнотасиникига борган куёв оғир жиноятга қўл урди

Фото: Xabar.uz

Сайхунободда аёли билан ярашиш мақсадида қайнотасининг уйига борган эркак — ўзаро келишмовчилик натижасида турмуш ўртоғини қасддан пичоқлади.

«Sirdaryo Xabarlari»нинг Сирдарё вилоят прокуратурасига таяниб берган хабарига кўра, 2021 йил 24 январь куни соат соат 16:30ларда Сайхунобод туман ИИБга туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тезкор хабар келиб тушади.

Унга кўра, 1988 йилда Сайхунобод туманида туғилган фуқаро, 2 нафар фарзанднинг онаси Ш.Р., Сайхунобод тумани «Шодлик» маҳалласида яшовчи отаси Н.С.нинг хонадонида истиқомат қилаётган вақтида 1987 йилда Гулистон шаҳрида туғилган турмуш ўртоғи Н.Э. ярашиш учун келиб, Ш.Р. билан алоҳида хонага ярашиш учун чиқиб гаплашаётган вақтида ўзаро келишмовчилик негизида жанжаллашиб қолишади.

Оилавий келишмовчилик натижасида Н.Э. ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан Ш.Р. танасининг турли жойларига уч маротаба қасддан уради. Шу вақтида жанжални эшитиб келган Н.С. кўриб, куёв қўлидаги пичоғини ташлаб, ҳодиса содир бўлган жойдан қочиб кетади.

Ш.Р. «ўнг қовурға ости соҳаси, орқа икки курак ораси соҳаси ҳамда юз соҳаси чап чаккаси лўнж қисми жароҳатлари, пост гематомик шок 1-2 даражаси» ташхиси билан РШТЁИМ Сайхунобод тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, фуқаро Н.Расулжановага етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражаси бўйича «ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст» деб кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 24 январь куни Сайхунобод тумани прокуратураси томонидан фуқаро Н.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.Э. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг