Саёҳат учун қулай бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди
Мутахассислар 2020 йилда ташриф буюриш керак бўлган давлатлар рейтингини тузишди. Рўйхатда биринчи поғонани Хитой ва Ҳиндистон ўртасида жойлашган Бутан қироллиги эгаллади.
Ушбу маълумотлар Lonely Planet сайёҳлик порталининг йиллик тадқиқот натижаларида акс этган. Ҳимолай тоғининг бир қисмида жойлашган бу қироллик ташриф буюрувчиларга ўзининг тоғли йўллари, ёввойи табатидан баҳраманд бўлиш, атроф-муҳит билан уйғун бўлишга интиладиган инсонлар билан мулоқот қилиш имконини беради.
Уларнинг фикрича, «кучли бешликни» Англия, Шимолий Македония, Қариб денгизидаги Аруба орол мамлакати ва Жанубий Африкада жойлашган Эсватини қироллиги эгаллаган.
Топ-10 дан ўрин олган давлатлар эса қуйидагилар: Коста-Рика, Нидерландия, Либерия, Марокаш ва Уругвай.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter