Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудиялик таниқли журналист қатл этилди

Саудиялик таниқли журналист қатл этилди

Фото: Reuters

Саудиялик таниқли журналист Турки ал-Жассир қатл этилди, деб хабар берди Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ).

Саудия Арабистони ҳукумати журналистни давлатга хоинлик, чет эл тузилмалари билан ҳамкорлик, терроризмни молиялаштириш, миллий хавфсизлик ва бирликка таҳдидда айбдор деб топган.

Турки ал-Жассир

Ал-Жассир X ижтимоий тармоғи орқали подшоҳлик оила аъзоларини коррупцияда айблашда гумон қилиниб, 2018 йилда ҳибсга олинганди.

CPJ маълум қилишича, Ал-Жассир Саудия Арабистонида аёллар ҳуқуқи, араб баҳори ва коррупция каби «нозик мавзулар»да ёзган, ҳозирда ёпилиб кетган Al-Taqrir газетаси билан ҳамкорлик қилган.

Турки ал-Жассир ҳибсга олинганидан сўнг оиласи билан мулоқот қилишига ва адвокат хизматидан фойдаланишига рухсат берилмаган. Унга нисбатан жисмоний ва руҳан зўравонлик қўлланилган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг