Сартарош кексаларга текин хизмат кўрсатди
Хитойлик 20 ёшли Донг Сибо кексаларнинг сочини текинга олиб қўйиш учун маҳаллий боққа келди. Чунки у ишлайдиган сартарошхона таъмирлаш учун вақтинча ёпилганди.
Сартарош уйда ўтириб, телефонида ўйин ўйнаш ўрнига жамият ривожига қандайдир ҳисса қўшиш анча яхши ва фойдалироқ, деб қарор қилди.
Шундай қилиб, меҳрибон йигит маҳаллий боғда йиғилиб ҳордиқ чиқараётган кекса одамларнинг сочини тартибга келтириш ва тарашни мутлақо бепул бажарди. Албатта, бундай «ҳаракат» кўпчиликнинг эътиборини тортди ва ёш сартарош бошқалар томонидан эътироф этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter