«Сариқ нимчалилар» Франция кўчаларига қайтди
Бугун, 12 сентябрдан Франциянинг Париж ва бошқа шаҳарлари кўчаларида ёзги таътил пайтида тўхтаб қолган «сариқ нимчалилар» норозилик намойишлари қайтадан бошланди.
ОАВ хабарларига кўра, намойишчилар кўчалар инфратузилмасига зарар етказиб, чиқинди қутиларини ёқиб юборишган.
Кун ярмига бориб полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар бошланиб кетган. Полиция уларга қарши кўздан ёш оқизувчи гранаталар қўллаган. Парижнинг ўзида қўлга олинганлар сони 200 кишига етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter