Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сардобалик она ўз фарзандини 18 минг долларга сотаётганда қўлга тушди

Сардобалик она ўз фарзандини 18 минг долларга сотаётганда қўлга тушди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 23 июнь куни Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сардоба туманида яшовчи «Л» ва «М» исмли шахслар «Л» исмли шахснинг 2020 йилнинг май ойида туғилган чақалоқ фарзандини 18.000 (ўн саккиз минг) АҚШ доллари эвазига сотган вақтида қўлга олинган.

Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида «Л» ҳамда «М» исмли шахслардан ашёвий далил тариқасида 18.000 (ўн саккиз минг) АҚШ доллари олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг