Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сардоба» сув омобори қайтадан қурилади

«Сардоба» сув омобори қайтадан қурилади

Сардоба сув омбори қайта қурилади. Бу бўйича ҳукумат қарори қабул қилинган, деб хабар қилмоқда «Дарё» нашри Қурилиш вазирлигининг Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Насрулло Бобоевга таяниб. 

Қайд этилишича, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омоборини қайта тиклаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ (хизмат доирасида фойдаланиш учун) қарори қабул қилинган. Айни дамда ушбу қарорга асосан «жуда катта ҳажмдаги муҳандислик-қидирув ишлари амалга оширилмоқда, хусусан, лаборатория таҳлиллари олиниб, илмий-техник асослаш мақсадида изланишлар давом этяпти».

«Ҳолат қўшни давлатларга ҳам тааллуқли бўлгани боис илмий ўрганишларга нафақат маҳаллий мутахассислар, балки чет эл илмий-тадқиқот марказлари ҳам жалб қилинган. Бунда бир нечта мустақил экспертлар гуруҳи қилинган ишлар натижаларини таҳлил қилади ва ўз хулосаларини беради. Шундан келиб чиқиб, кейинги босқич ишлари давом эттирилади», — дейди Бобоев.

Эслатиб ўтамиз, 2010—2017 йилларда қурилган Сардоба сув омбори тўғони 2020 йилнинг 1 майида ўпирилиши оқибатида сув тошқини юз берган эди. Унинг оқибатида Ўзбекистон ва қўшни Қозоғистонда минглаб уйлар сув остида қолганди.

Ҳозирда ушбу фалокат юзасидан қурилишга алоқадор бўлган 17 киши судланмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг