«Сардоба» сув омборининг ўпирилган жойидан сув чиқиши тўхтади
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган эди. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган ва ён-атрофдаги барча қишлоқ ҳамда маҳаллалар эвакуация қилинган эди.
Айни вақтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан «Сардоба» сув омборидан сув чиқиш ҳодисаси тўхтаганлиги ҳақида маълум қилинди. Сардобада содир бўлган сув тошқини вилоятнинг бошқа ҳудудларида кузатилмаган. Ҳукумат комиссияси томонидан сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, эвакуация қилинган аҳолига зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда.
«Вазият тўлиқ назоратга олинган. Саросимага тушишга асос йўқлигини маълум қиламиз», — дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter