Сардоба, Оқолтин ва Мирзаободда кўп қаватли уйлар қурилади. Президент уй пойдеворига тамал тоши қўйди (фото)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Сирдарё вилоятига келгани хабар қилинган эди.
Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.
Хусусан, Сардоба туманидаги «Дўстлик маҳалласида 1480 хонадондан иборат 37 та уй барпо этилади. Давлатимиз раҳбари мазкур турар жойларнинг пойдеворига тамал тоши қўйди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter