Саратовдаги аварияда икки нафар ҳамюртимиз вафот этди, 3 нафари шифохонага ётқизилди
Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2020 йил 16 январь куни Нижний Новгород – Aрзамас – Саранск – Исса – Пенза – Саратов трассасида Саратов вилояти ҳудудида ичида 8 нафар йўловчи, жумладан 5 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган микроавтобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳамюртларимиздан 2 нафари вафот этди, 3 нафари эса Саратов шаҳридаги вилоят клиник шифохонасига жойлаштирилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассасаси билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириб, Россиянинг Волгабўйи федерал округи ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter