Саноатда ўсиш суратлари қайси вилоятда энг юқори экани маълум қилинди
![Саноатда ўсиш суратлари қайси вилоятда энг юқори экани маълум қилинди](https://static.xabaruz.com/crop/2/9/720_460_95_2943423248.jpg)
Биринчи ярим йиллик натижалари асосида йил охирига қадар ҳудудлар ва тармоқларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш давомида қайд этилган кўрсаткичлар ҳақида маълумот берилди.
Унга кўра, ўтган 6 ойда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсгани қайд этилди. Бунга асосан саноат – 8,5 фоиз, инвестициялар – 5,9 фоиз ва хизматлар ҳажми – 8 фоизга ошгани ҳисобига эришилган.
Ўтган олти ойлик давр мобайнида жами 200 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Шундан, Навоий кон-металлургия – 26 триллион сўм, тўқимачилик – 15 триллион сўм, Олмалиқ комбинати – 14,5 триллион сўм, электр энергияси корхоналари – 11 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариб, уларнинг улуши жами саноатда 37 фоизни ташкил қилди.
Саноатда юқори ўсиш суръатлари Қашқадарёда – 26 фоиз, Сирдарёда – 23, Жиззахда – 15, Тошкент шаҳрида – 14 ва Наманганда – 12 фоизни ташкил этди.
Йиғилишда таъкидланишича, ушбу ўсиш иқтисодиёт соҳаларининг ўтган йилга таққослаганда бир маромда ишлаши ҳамда ташқи бозорларда конъюнктуранинг яхшиланиши ҳисобига рўй берган.
Иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашда давлат ресурслари ҳам ҳал қилувчи омил бўлмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter