Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Санкцияларни айланиб ўтишда Россияга қўшнилари кўмаклашяпти – Financial Times

Санкцияларни айланиб ўтишда Россияга қўшнилари кўмаклашяпти – Financial Times

Европа Иттифоқи ва унинг иттифоқчилари Европадан Россияга қўшни бўлган давлатларга товарлар экспорти кескин ўсганини пайқаб қолди. Улар қўшни давлатлар ушбу товарларни Россияга сотиш орқали Европа санкцияларини четлаб ўтишга уринаётган бўлиши мумкин, дея гумон қилишмоқда.

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Европа Иттифоқи санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан Financial Times газетасига берган интервюсида айтиб ўтди.

Европа Иттифоқи тегишли тергов ўтказишни режалаштирмоқда, дея қўшимча қилди у.
«Биз Евроиттифоқдан Россияга савдо оқимининг кескин камайиб бораётганини ва шу билан бирга учинчи давлатлар билан савдо ҳажмининг кескин ўсишини кўряпмиз. Уларнинг тўсатдан бу товарларга эҳтиёж кўпайиб қолди: улар маҳаллийлаштириб ёки бошқа йўллар билан товарларни Россияга қайта сотяптими ёки? » – деб савол қўяди Дэвид О’Салливан.

У, ўз навбатида, Россиянинг Европа санкцияларини айланиб ўтишига кўмаклашаётган давлатлар номини тилга олишга шошилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг