«Samsung» Тошкентдаги Турин политехника университети билан меморандум имзолади
5 апрель куни Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига Ким Санг Ён бошчилигидаги «Samsung Electronics» делегацияси ташриф буюрди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида «Samsung Electronics» ҳамда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандумга кўра, компания кўмагида университетда таълимда рақамли трансформациядан фойдаланиш йўлга қўйилади.
Меҳмонлар университет лаборатория хоналари, ахборот ресурс-маркази, мехатроника ва метрология марказларини кўздан кечириб, талабаларнинг техник лойиҳалари ва инновацион ишланмалари билан танишдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter