Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самолётда сигарет чекканлар жазоланди

Самолётда сигарет чекканлар жазоланди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон ҳудудида самолётларда сигарет чеккани учун 28 нафар йўловчи маъмурий жавобгарликка тортилган.

Жорий йилнинг 5 ойи давомида ҳаво кемаларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича тизимли таҳлил олиб борилган. Натижада йўловчилар томонидан ўзини тутиш қоидаларини бузиш ҳолатлари кўп кузатилаётгани аниқланган.

Қайд этилган давр давомида самолётларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилгани учун 28 нафар йўловчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 122-моддасига асосан жавобгарликка тортилиб, уларга нисбатан жами 15 120 000 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида жамоат жойларида сигарет чеккан фуқароларни жаримага тортиш бошланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг