Самолёт ҳалокати туфайли Оренбургда мотам эълон қилинди

Орскка учаётган самолёт ҳалокати сабабли Оренбург вилоятида мотам эълон қилинди. Бу тўғрисида «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, «12 февраль, душанба куни Оренбургда мотам куни деб эълон қилинди», — дея маълумот берган ҳукумат расмийларидан бири.
Саратов ҳаво йўлларига қарашли «АН-148» самолёти 703-рейс билан Москва — Орск йўналиши бўйлаб учаётганда авиаҳалокатга учради, натижада бортдаги 71 кишининг барчаси ҳалок бўлган. Ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter