Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

СамДУга 5 юлдузли университет мақоми берилди

СамДУга 5 юлдузли университет мақоми берилди

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бунинг натижасида Самарқанд давлат университети Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб QS Stars рейтингида 5 юлдузли мақомни қўлга киритди.

QS Stars тизими олий таълим муассасаларини глобал миқёсида баҳоловчи дунёнинг уч энг йирик рейтинг агентликларидан бири бўлган Буюк Британиянинг QS халқаро рейтинг агентлиги томонидан 2009 йилда университетларга ўзларининг кучли соҳаларини тарғиб қилиш, заиф томонларини аниқлаш ва яхшилашга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган.

QS Stars рейтинги университетларни 13 категория бўйича: таълим сифати, битирувчиларнинг ишга жойлаштириш, тадқиқот, халқаролаштириш, академик ривожланиш, қулайликлар, онлайн таълим, инновациялар, санъат ва маданият, инклюзивлик, ижтимоий масъулият, атроф-муҳитга таъсир ва танланган мутахассислик мезонларига асосланган ҳолда баҳолайди. Мазкур рейтингга кириш учун университетлар энг камида юқоридаги 8 йўналишни танлаб маълумотлар тақдим этади.

Рейтинг тизимининг асосий мақсади бўлажак талабаларга университет танлашда фойдаланиш учун қўшимча восита бериш, алоҳида муассасалар ҳақида чуқурроқ маълумот беришга қаратилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг