Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

СамДУда ўтказилган тест синовларини Бош прокуратура текширмоқда

СамДУда ўтказилган тест синовларини Бош прокуратура текширмоқда

Самарқанд давлат университетида ўтказилган тест синовлари назорат камераларини Бош прокуратура ўрганмоқда. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида тест синовлари якунлари бўйича Давлат тест маркази мутасаддилари билан матбуот анжуманида маълум қилинган.

Йиғилишда иштирок этган ДТМ директори ўринбосари Қаҳрамон Ҳақбердиевга бу йил ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган Самарқанд давлат университетида давлат тест синовлари шаффоф бўлмагани ҳақидаги хабарлар қанчалик тўғри экани ҳақида сўралган.

Қаҳрамон Ҳақбердиев бу ҳақда ҳали аниқ бир нарса деёлмаслигини таъкидларкан: "Мазкур тест синовлари ўтказилган жойга ўрнатилган назорат камераларининг ёзувини Бош прокуратура ўрганмоқда, ишлар ниҳоясига етгач ОАВга албатта хабар берилади", – деб айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг