Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандлик хаттот Қуръон китобини кўчириб ёзди

Самарқандлик хаттот Қуръон китобини кўчириб ёзди

Самарқандлик хаттот Абдужалил Эргашев 60х80 ҳажмдаги катта Қуръон китобини ёзиб чиққан. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.

«Ушбу улуғ каломлар битилган китобни уч йил мобайнида 310 вараққа (2 томонлама), 620 саҳифада араб куфи хатида ёзишга муваффақ бўлдим», деган хаттот.

Хаттотнинг айтишича, Самарқанд қоғози ўзининг умрбоқийлиги, ҳар икки томонига ҳам ёзиш мумкин бўлгани ҳамда сувда ивимаслиги билан шуҳрат қозонган. Шунинг учун китоб варақларига шу қоғоздан фойдаланилган.

Маълумот учун, Самарқанд қоғози аҳоли орасида «балх тути» деб аталувчи тут нави пўстлоғидан тайёрланади. Бугунги кунда Самарқанд қоғозидан нафақат Ўзбекистон, балки Япониядаги қадимий ёзма битиклар ва нодир асарларни қайта таъмирлашда кенг фойдаланилмоқда.

Қуръоннинг йирик ва энг қадимий нусхаларидан бири – «Усмон Мусҳафи» ҳам Ўзбекистонда, «Мўйи Муборак» мадрасасида сақланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг