Самарқандлик оила 6 нафар тарбияланувчини ўз қарамоғига олди
Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Хусеновлар оиласи Самарқанд шаҳридаги 1-Меҳрибонлик уйининг 6 нафар тарбияланувчисини ўз қарамоғига олди. Энди бу болалар ушбу оила бағрида улғайишади.
Миллий гвардия вилоят бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилдан йўлга қўйилган янги тизим бўйича вилоят бўйича 24 нафар болажонлар ўз ота-онаси бағрига қайтарилган. 17 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси оила шароитида таълим-тарбия олиш учун оилаларга берилган эди.
Яқинда вилоятнинг Оқдарё тумани ва Самарқанд шаҳрида илк оилавий болалар уйлари ташкил этилиб, 1-Меҳрибонлик уйининг 10 нафар тарбияланувчилари мазкур оилаларга берилганди.
Август ойида Фарғона тумани Чекшўра МФЙда истиқомат қилувчи Валиевлар оиласи Марғилон шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйидан 6 болани асраб олгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter