Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандлик академикка Президент совғаси топширилди

Самарқандлик академикка Президент совғаси топширилди

Самарқанд вилоятида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига Президентимиз табриги ва совғаси – олтин соат топширилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Самарқанд қишлоқ хўжалик институти кичик фаоллар залида бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимияти ва жамоатчилик вакиллари, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти профессор-ўқитувчилари ҳамда бир гуруҳ фаоллар иштирок этишди.   

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, сўзга чиқиб, йиғилиш иштирокчиларига Президент табригини ўқиб берди ва олтин соатни  академик Абдукаримов Диамат Тўхтаевичнинг қўлига тақиб қўйди.

– Халқимизнинг меҳр-мурувватини сўз билан таърифлаб бўлмайди, – дейди академик Диамат Тўхтаевич. – Ҳар доим иззат-икром билан йўқлаб туришади. Айниқса, Президентимизнинг биз кексаларга бўлган самимий муносабатидан бошимиз кўкка етмоқда. Инсон қадр-қиммати улуғланган юртда шундай эътибор ва эҳтиромда яшаётганим мен учун олий саодатдир.

СамҚХИ Матбуот хизмати,
Фарида Хаджаева тайёрлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг