Самарқандда «ўлпон» йиғувчи бир гуруҳ спортчилар қўлга олинди
Самарқанд шаҳрида яшовчи бир гуруҳ спортчилар «Самарқанд-Навоий» йўналишдаги автошох бекатни зўравонлик ва ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаб олиб, ҳайдовчилардан ушбу йўналишга кириш учун 500 АҚШ доллари, кунлик қатновчи ҳайдовчилардан эса 50.000 сўмдан пулларни товламачилик йўли билан олиб келишган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ, ДХХ, Прокуратура, ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, ушбу фаолият билан шуғилланиб келаётган 7 нафар шахс қўлга олиниб, уларнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳар «Гала Осиё» маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган Ш.Д. ушбу жиноий гуруҳга етакчилик қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри буйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ш.Д. ва бошқа шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter