Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда қурол сотаётган шахс ушланди

Самарқандда қурол сотаётган шахс ушланди

Пахтачи тумани ИИБ ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, 2022 йил 06 июль куни тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, 1965 йилда туғилган, муқаддам Ўзбекситон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси билан судланган, Пахтачи тумани «Янгиобод» МФЙда яшовчи А.С. 6 миллион сўм эвазига ўзининг ИЖ-17 русумли ов милтиғини ноқонуний равишда сотаётганда ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан А.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг