Самарқандда қизни «уятсиз фотолари» билан шантаж қилган йигит ушланди
Самарқанд вилояти ҳудудида икки ҳолатда шармандали суратларни интернетда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, фуқаролардан пул талаб қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилди.
Қайд этилишча, 2021 йил 16 январь куни Ургут туманида яшовчи, Х. ариза билан мурожаат қилиб, Сурхондарё вилоятида яшовчи Х.У. телефон қилиб, қайнсинглисини ўзи билан тушган уятли фотолари борлиги, ушбу фотоларни ижтимоий тармоқларга тарқатмаслик эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
2021 йил 17 январь куни, Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳридаги «Самарқанд-Тошкент» автобекати олдида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Х.У. ариза муаллифидан қонунга хилоф равишда 500 АҚШ доллари ва 1,6 миллион сўм пулларни олиб, уятсиз фотолар мавжуд бўлган телефон аппаратини Х. га берган вақтида жиноят устида қўлга олиниб, ҳужжатлаштириб олинган.
Шунингдек, Жомбой туманида яшовчи, Э.га ҳам Самарқанд шаҳар Суғдиёна масканида яшовчи таниши унга телефон қилиб, унинг яланғоч тушган расмлари телефон аппаратида борлигини, 2000 АҚШ доллар бермаса, ушбу расмларни интернет тармоғига жойлаштиришни айтиб, ундан пул сўраган.
2021 йил 16 январь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Ф. ариза муаллифидан тадбирда ишлатилган 1000 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланиб, ҳужатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter