Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда «Нексия» каналга қулади. Унинг ичида икки киши бўлган

Самарқандда «Нексия» каналга қулади. Унинг ичида икки киши бўлган
30 декабрь куни Самарқанд вилояти Оқдарё туманида «Нексия»  русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш натижасида сув каналига тушиб кетган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди. 
 
Машина салонида ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган.
 
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
 
Воқеа жойига зудлик билан туман ФВ бўлими қутқарувчилари ва тегишли хизмат ходимлари етиб келган. Қутқарувчилилар ва махсус техника ёрдамида олиб борилган ҳаракатлар натижасида автомашина каналдан олиб чиқилди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг