Самарқандда жамоат транспортлари учун мослашувчан тарифлар жорий этилди
Самарқанд шаҳридаги жамоат транспорти – автобуслар, электробуслар ва трамвайларда йўл ҳақи 8 сентябрдан бошлаб нақд ва банк картаси орқали тўлашда 1400 сўмдан 2000 сўмга оширилади.
Транспорт картаси билан тўлашда йўл ҳақи 1600 сўмни ташкил қилади. Шунингдек, бир соат ичида бир йўналишдаги транспортдан бошқасига ўтказишлар сонига қараб чегирмалардан фойдаланишни назарда тутувчи мослашувчан тарифларни ҳам жорий этилади.
Масалан, транспорт картасидаги йўл ҳақи 1600 сўм бўлса, автобусда бир соат ичида иккинчи ўтказиш 400 сўм, учинчи ва ундан кейингиси бепул бўлади. Учинчи трансфер трамвайга бўлса, йўл ҳақи 1000 сўм бўлади.
Агар йўловчи дастлаб трамвайда (транспорт картаси бўйича 1600 сўм) кетса, у ҳолда автобусга биринчи ўтказиш 1000 сўм, иккинчисига – 400 сўм, учинчи ва ундан кейингисига – бепул амалга оширилади.
Чексиз кунлик тарифлар (автобус ва электробус) ҳам 6000 сўм, шунингдек, 5 кунлик – 23 минг сўм, 7 кунлик – 30 минг, 10 кунлик – 47 минг ва ҳоказо.
Чексиз йўл ҳақи (автобус, электробус ва трамвай) кунига 7000 сўмни ташкил қилади. Пенсионерлар, ногиронлар ва талабалар учун 50 фоиз чегирма тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter