Самарқандда адвокат қўлга олинди
Самарқандда адвокат М.А.га нисбатан фирибгарлик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Мазкур маълумотни Xabar.uzнинг вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органидаги манбаси тасдиқлади.
Айтилишича, М. А. Ургут тумани ИИБ суриштирувида бўлган бир фуқарога оид ишни маъмурий жавобгарликка торттириш орқали жиноий жавобгарликдан қутқариб қолишини айтиб, тўрт миллон сўм миқдорида пул олган. Бундан ташқари у автоҳалокат содир этиши ортидан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахсни озодликка чиқариб бериш эвазига унинг отасидан 3 минг АҚШ доллари олганликда гумонламоқда.
Адвокат процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Элатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда тўрт кунда икки нафар адвокат қўлга олингани, икки ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора беришга уриниш аломатлари жиноят иши қўзғатилгани хабари берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter