Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда интернетга ноқонуний уланиб, уни пуллаб келган шахс аниқланди

Самарқандда интернетга ноқонуний уланиб, уни пуллаб келган шахс аниқланди

Оқдарё туманида телекоммуникация тармоғига ноқонуний уланган ва лицензиясиз интернет хизмати кўрсатиб келган шахс фош этилди.

«Ўзкомназорат» инспекциясининг Самарқанд вилояти ҳудудий шуъбаси, «Электромагнит мослашув маркази» ДУК ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.Ф.С. ўз уйида радиореле қурилмаси орқали 9 нафар фуқарога пуллик ва бепул интернет хизматлари кўрсатиб келаётгани аниқланди.

Текширув натижасида ушбу фаолият учун ҳеч қандай лицензия, рухсатнома ва шартномалар мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, С.Ф.С. ҳамда 9 нафар фуқарога нисбатан «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 152-моддаси, 155²-моддаси ва 165-моддаларига асосан чора кўрилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг