Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бошланди
Бугун 22 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бошланди.
Мазкур форум аввалида БМТ бош котиби Антонио Гутерришнинг видеомурожаатини тингланган.
Ушбу форумда шунингдек, МДҲ ижроия қўмитаси раҳбари Сергей Лебедев, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари маркази директори Акмал Саидов, Олий Мажлис сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Ингибёрг Солрун Гисладоттир, БМТ бош котибининг махсус вакили Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича БМТнинг минтақавий марказ директори Наталья Германлар қатнашмоқда.
Аввалроқ, ушбу форумга бағишланган брифинг бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter