Самарқандда ариқда бинафшаранг сув оқди. Ҳолатга аниқлик киритилди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар Чуқур йўли (Курчатова) кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи Чашма ва Сиёбча коллекторларининг бирлашиш қисмидан бинафша рангдаги, таркибида ифлослантирувчи моддалар меъёридан ортиқча бўлган оқова сувлар оқаётгани ҳақида хабар тарқалди. Экология қўмитаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, олиб борилган ўрганиш ва суриштирувлар натижасида Самарқанд вилояти «Сув таъминоти» МЧЖга қарашли СП-3 оқова сув кўтариб бериш станцияси ишламаётгани сабабли шу вазият юзага келган.
Олиб борилган тезкор тадбирларда бахмал мато ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланадиган «Сайёра текст» оилавий корхонасида ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган оқова сувлар белгиланган тартибда тозаланмасдан тўғридан-тўғри оқава сув ташлаш тармоғига ташланаётгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат тўлиқ бартараф этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter