Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда чуқурга тушиб кетган 52 ёшли аёл қутқарилди

Самарқандда чуқурга тушиб кетган 52 ёшли аёл қутқарилди

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Самарқанд  шаҳрининг Гургли кўчасида жойлашган уйларнинг бирида 52 ёшли аёл 4 метрли чуқурга тушиб кетди.

ФВВга кўра, бир кун олдин уй эгаси 4 метрли чуқур қазган, аммо бу чуқурнинг оғзини ёпиш чораларини кўрмаган. Шу орада боғ томон йўл олган 52 ёшли Н.Т. исмли уй бекаси чуқурни кўрмай қолиб, унга тушиб кетган.

Ҳодисага гувоҳ бўлган фуқаролар зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув гуруҳига қўнғироқ қилишган. 

Уй бекасининг воқеа сабабли қўрқиб кетганлигини ҳисобга олмаганда, у жиддий жароҳат олмаган ва шу сабабли тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилинмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг